Бугун Қуролли Кучлари ташкил топганига 30 йил тўлди. Бу вақт ичида Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда ҳарбий салоҳияти, техникалари бўйича энг кучли армия сифатида эътироф этилди.
Жумладан, “Глобал Фирепоwер Индех-2021” рейтингида Ўзбекистон ҳарбий салоҳияти бўйича дунёда 51-ўринни, МДҲ мамлакатлари орасида эса Қуролли Кучларимиз 3-ўринни эгаллайди.
“Глобал Фирепоwер Индех-2021” рейтингида келтирилган маълумотларга кўра:
– Ҳарбий хизматга сафарбар этилиши мумкин бўлган фуқаролар сони – 13 350 972 нафар;
– Ҳарбийлашган тузилмалар сони – 20 000;
– Умумий ҳарбий хизматчилар – 70 000 нафар (шундан ҳозирда сафарбар этилган ҳарбийлар 50 000 нафар, захирага олинган ҳарбийлар сони 20 000 нафар);
– Шахсий таркибнинг прфессионаллик даражаси – 68 фоиз, замонавий қуроллар билан таъминланганлик даражаси эса 48 фоиз;
– Ҳарбий самолётлар – 194 дона (жанговар қирувчи самолётлар 60та, бўрончи самолётлар 20та, транспорт самолётлари 18та ва ўқув самолётлари 7та);
– Ҳарбий вертолётлар – 89 дона (ҳарбий қирувчи вертолётлар 33та);
– Танклар – 420 дона (ўзиюрар артилерия 80та, оғир артилерия 60та);
– Ҳарбий зирхли машиналар – 1 215 дона (ракета комплекси 98 дона);
– Ҳарбий бюджет 1,4 млрд АҚШ доллари.