Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000 дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди
2022 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 206122 (+1037) нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилди.
Сўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони тобора ортиб боряпти. Бу эса баъзи ҳолларда аҳолининг саросимага берилишига сабаб бўлмоқда.
Тўғри, вируснинг янги штамми аввалги мутацияларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил даражада кечиб, асосан респиратор белгилар билангина намоён бўлаётир. Шу сабабли юртдошларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликларини, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, коронавирусга қарши тўлиқ эмланишларини сўраймиз.
Унутманг, ваксинация касалликдан ҳимоя эмас, уни осонроқ ўтказиш учун ягона чора. Ўзингиз ва яқинларингизни вирусдан ҳимояланг ва эмланинг!
Мавзуга оид: