Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, кечқурун кучайиши мумкин

«Ўзгидромет» хизмати 18 январь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража илиқ, кундузи 10–12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кечга томон кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кечга томон кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 4–9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.