Кеча юртимизда 930 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
2022 йил 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 207057 (+935) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 30 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
–23 нафари Андижон вилоятида,
– 28 нафари Бухоро вилоятида,
– 32 нафари Жиззах вилоятида,
– 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 9 нафари Навоий вилоятида,
– 39 нафари Наманган вилоятида,
– 57 нафари Самарқанд вилоятида,
– 24 нафари Сирдарё вилоятида,
– 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
–26 нафари Фарғона вилоятида,
– 33 нафари Хоразм вилоятида,
– 134 нафари Тошкент вилоятида,
–466 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
• Андижон вилоятида 36 нафар,
• Бухоро вилоятида 10 нафар,
• Жиззах вилоятида 29 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
• Навоий вилоятида 4 нафар,
• Наманган вилоятида 27 нафар,
• Самарқанд вилоятида 52 нафар,
• Сирдарё вилоятида 21 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
• Фарғона вилоятида 39 нафар,
• Хоразм вилоятида 20 нафар,
• Тошкент вилоятида 182 нафар,
• Тошкент шаҳрида 197 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199872 (+679) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1522 нафарни ташкил қилди.