Ўзбекистондаги боғчалар қандай ҳолатда ёпилиши маълум бўлди
Мактабгача таълим вазирлининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотлари ёпилмайди ва одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттиради.
«Боғчаларни ёпиш ҳозирча режалаштирилмаган. Агар бирор-бир боғчада коронавирус аниқланса, ўша боғчанинг ўзини карантинга олиш белгиланган», — дейилди вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси мактабгача таълим ташкилотларининг ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилсагина, боғчалар ёпилиши мумкин.
Шу жумладан, давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.