20 январь куни юртимизга учиб келган 3480 йўловчидан 66 нафарида коронавирус аниқланди

Mамлакатимизга кириб келувчилар учун халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш тартиби жорий қилинган эди.

Бу амалиёт янги штамм кенг тарқалишининг олдини олиш ва касалликни тезкор аниқлаш имконини бермоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортида 20 январь куни мамлакатга учиб келган 3480 нафар йўловчининг 66 нафарида коронавирус аниқланди.

Қайд этилишича, беморлар касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилган. Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хилдаги бепул дори-дармон воситалари берилмоқда деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.