Бугун, 24 январ куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Назаров Восилжон Шухратович номзодини шаҳар ҳокими лавозимига тавсия қилди. Х. Бозоров янги лавозим эгасига : «Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас, ҳаракатчан, фидойи, ёш кадрлардан бири» дея таъриф берди.
Маълумот учун, Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019-2021 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2021 йилдан Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Собиқ шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинлангани учун ўз лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Баҳодир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.