Республика махсус комиссиясининг қарори билан 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 15 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилганди.