Электр тармоғидан оммавий узилиш ҳолати юзасидан ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

Ҳудудлардаги ёнилғи шаҳобчаларида муаммолар кузатилмоқда, Тошкент метрополитени ҳам вақтинча ишламаяпти, Давлат бюджетига келтирилган зарар ҳисобланиб, аниқ маълумот берилиши таъкидланди.

Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.