Президентимиз раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ушбу масалалар қайд этилди.
Янги Ўзбекистонни барпо этишда иккита мустаҳкам устунга, яъни бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт ҳамда аждодларимизнинг бой мероси, миллий ва умумбашарий ғояларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз. Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир.
Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлади. Фақатгина мана шундай заминга таянган ҳолда биз юртимизда Учинчи Ренессанс асосларини барпо эта оламиз,– деди Президент.
Мутасаддиларга бу муҳим йўналишдаги вазифаларни амалга ошириш учун маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, радикализм, экстремизм ва терроризмга, мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш бўйича таълим муассасалари ва маҳаллаларда янги тизим яратиш вазифаси топширилди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини 33 фоизга етказиш, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириши зарурлиги қайд этилди.
–Таъкидлаб айтмоқчиман: агар кимки маънавият масаласи – бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб ўйласа, хато қилади. Бу – давлатимиз ва жамиятимиз, ҳамма раҳбарлар, зиёлилар, барча-барчамизнинг энг асосий ва муҳим вазифамизга айланиши шарт,– деди давлатимиз раҳбари.