Ижтимоий тармоқларда «Хоразмда янги туғилган чақалоқни мусорга ташлаб кетилгани» ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 01.01.2022 йилда Урганч шаҳар, А.Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Маркази Хоразм филиалининг
2-сонли хулосасида шахси номаълум қиз жинсига мансуб, чақалоқнинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, эксперт хулосасига кўра, чақалоқ она қорнида 5,5 — 6 ой яшаган бўлиши мумкинлиги, чақалоқ мурдасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, чақалоқнинг мурдасидан олинган қон ва ҳомила йўлдошида ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган синтетик препарат “мифепристон” дори воситаси қолдиқлари топилган.
Текширув давомида чақалоқнинг онаси аниқланмаган.
Ҳозирда текрговга қадар текширув Урганч шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда, текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган, — дейилади хабарда.