Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 667-сон қарорига мувофиқ жорий йил 25 январдан элчихона консуллик бўлимида, шунингдек, мамлакатимизнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон, Санкт-Петербург шаҳарларидаги бош консулхоналарида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ниятида бўлган фуқаролар қабули бошланди. Бу ҳақдаТашқи меҳнат миграцияси агентлиги маьлум қилди.
Шунингдек, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (идентификация ID-карта), эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони асл нусхалари билан мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.