Эртага эрталабдан республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий режимда ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.
Бугун соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режмида ишлай бошлади. Айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри паст экани боис, ушбу ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.
Вазирлик автомобил ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тўғри тушунганликлари учун миннатдорлик билдириб, иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури — АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраган.