Тошкент вилоятида чамадон ичидан қотиллик аломатлари мавжуд аёл мурдаси топилди

Тошкент вилоятида чамадон ичидан қотиллик аломатлари мавжуд аёл мурдаси топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.01.2022 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда, дейилади хабарда.