Тошкент вилоятида чамадон ичидан қотиллик аломатлари мавжуд аёл мурдаси топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар қилди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Оҳангарон тумани, “Гулобод” маҳалласидан Паркент тумани, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27.01.2022 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда, дейилади хабарда.