«Тахтақорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди. бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
Музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди.
Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди.
Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз, дейилади хабарда.