Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакатда 2022 йил 1 январь ҳолати бўйича доимий аҳоли сони 35 миллион 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2 фоизга, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 – январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 млн кишини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.