Икки йилда 61 та оилавий поликлиника ва 215 та оилавий шифокор пункти ташкил этилади

2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш ва қулайлигини оширишга доир устувор вазифалар ҳам белгиланган.

Шунга мувофиқ, 2022-2023 йилларда:

61 та оилавий поликлиника,

215 та оилавий шифокор пункти ташкил этилади.

Олис, чекка ва чегара ҳудудларда ҳамда кам сонли аҳоли яшайдиган маҳаллаларда тиббий пунктлар фаолияти йўлга қўйилади.

Масалан, Наманган вилоятининг Поп тумани Имом ота маҳалласида яшовчи 1 600 нафар аҳолига энг яқин поликлиника 8 км олисда жойлашган. Ушбу манзилда оилавий поликлиника ўрнига, тиббий пункт ташкил этилиши, аҳолининг узоғини яқин қилади.