Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган энергоинқироз ҳақида фикр билдирди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
«Кеча мен нимага биринчи бўлиб ОАВларга чиқинглар, гапиринглар, айтинглар дедим. Ҳеч нима яширмаслик керак, офат келди. Уни ким кутганди?.. Одамлар саросимага тушиб қоларди. Кеча биз жуда катта информацион хуруж қилдик», — деди у.
Давлат раҳбари ҳар бир жараён ҳақида аҳолини хабардор қилиб туриш бўйича топшириқ берганини айтди. Қолаверса, блэкаут вақтида кўпроқ нимадан қўрққанини маълум қилди.
«Менинг энг катта қўрққаним [Сирдарё ИЭС] станция ёниб кетмасин, дедим. 1982 ё 1983 йил Сирдарёда олтита энергоблок ҳам ёниб кетган. Ҳозиргидек авария бўлган. Агар шунақа бўлганда, ҳозир нима қилардик?», — деди Шавкат Мирзиёев.