Адлия вазирлиги “Adliya mobile” иловасини ишлаб чиқди. Кўзланган мақсад нима?

Адлия вазирлиги “Adliya mobile” иловасини ишлаб чиққани ҳақида хабар бермоқда.

Мобил илованинг мақсади: ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳоли ва адлия органлари ўртасида самарали алоқа ўрнатиш, мобил қурилмалар орқали юридик ва давлат хизматларини кўрсатилиш, мобил илова ёрдамида давлат хизматларни электрон шаклда олиш имкониятини яратишдан иборат.

Мобил илованинг қулайлиги:

  • Давлат хизматларидан мобил иловалар орқали электрон фойдаланиш имконияти яратилади;
  • мобил илова Ягона интерактив хизматлари ҳамда зарур ҳолларда тўлов тизимлари билан ҳам интеграция қилинади;
  • мобил илова орқали давлат хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида турли хил сўровномалар ўтказилади;
  • мобил илова фойдаланувчиси давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланишлари бўйича ўз фикрларини қолдириш, баҳолаш имконияти яратилади ва бошқалар.
    Шунингдек, фуқаролар мобил илова орқали Адлия адлия органлари ва муассасалари ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, уларнинг турлари бўйича ҳам хабардор бўлиши мумкин.
    Мобил иловада:
  • адлия органлари ва муассасаларининг манзили (google карта орқали белгилаш орқали), телефон рақами, электрон почта манзили;
  • раҳбарият ва уларнинг қабул кунлари ва мурожаат йўллаш;
  • ҳужжат ҳолатини текшириш, қонунчиликдаги янгиликлар, нотариал идоралар рўйхати (нотариус Ф.И.Ш, телефон рақами, манзили (геолокация);
  • иш вақти, қабулга ёзилиш, калькулятор, навбат олиш ва бошқалар),
  • фаолият юритувчи адвокатлар, адвокатлик бюролари, фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари рўйхати;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлар рўйхати;
  • доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судлари реестри;
  • диний ташкилотлар реестри;
  • ФҲДЁ маълумотларини олиш;
  • Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларнинг давлат реестри ҳақида маълумот ҳам мавжуд. Шунингдек, мазкур мобил илова фойдаланувчи реал вақт давомида давлат хизматлари марказларигача бўлган масофани, етиб боришга кетадиган вақтни ва электрон навбат рақамини аниқлаш, давлат хизматларини олишда марказлардаги навбатларни ҳисобга олган ҳолда “энг қисқа йўлни” танлаш имконини беради.
    Бундан ташқари мобил иловада “Контрафактсиз ҳудуд” топографик харита ҳам мавжуд бўлади. Ушбу харита ишлаб чиқилиши аҳолига айнан қайси ҳудудларда, қайси магазинларда контрафакт маҳсулотлар сотилиши, қайсиларида эса сотилмаслиги уйида ўтирган ҳолда билиб, ўз танлови асосида харидни амалга оширишига замин яратади. Мобил иловада адлия вазирлиги ҳузуридан Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети ҳақида ҳам маълумотлар олиш мумкин бўлади.
  • “Adliya mobile” мобил иловасини “Android” ва “iOS” операцион тизимлари учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилган. Шунингдек, фойдаланувчилар иловани “Play Market” ва “App Store” сервислари орқали бепул ва осон тарзда юклаб ишлатишлари мумкин. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида иловадаги маълумотлар 3 та тилда (рус, инглиз ва ўзбек (кирил ва лотин алифболарида) киритиб борилади.

Ҳозирда ушбу мобил иловани янада такомиллаштириш бўйича ишлар кетмоқда дейилади хабарда.