2022 йил 1 февралдан:
С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб 2 йил давомида устама тўланади.
Бундан ташқари 2022 йилда иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча оширилсин:
олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
биринчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 10 фоизга;
иккинчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 5 фоизга.