Фирдавс Абдухолиқов лавозимини “ўз ихтиёрига кўра” тарк этди

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) раиси лавозимини эгаллаб турган Фирдавс Абдухолиқов мазкур лавозимни ўз ихтиёрига кўра топширди.

Аввалроқ “Севимли” телеканалида эфирга узатилган сериал ортидан бошланган текширишлар натижасида, сериал олиниши учун ажратилган субсидия маблағларида маанфаатлар тўқнашуви кузатилган ва Ф. Абдухолиқовга оид ўрганиш натижалари Бош прокуратура назоратига юборилган эди.

Ф. Абдухолиқовга ворис қилиб, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа тайинланган.