Ҳужжати бўлмаган уйлар “снос”га тушганда компенсация тўлаб берилади (ми?)

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 23-Ялпи мажлиси олдидан қўмиталар йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу ялпи мажлисда кўриб чиқилган масалалардан бири сносга тушган ҳужжатсиз уйларга конпенцасия талаб қилишдир.

Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим. Лойиҳа қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Лойиҳанинг 23-моддаси 5-қисмида олиб қўйилиши режалаштирилган ҳудуддаги ер участкасида жойлашган, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган турар жойга 15 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, агар ушбу кўчмас мулк объекти учун солиқлар тўлаб келингани тасдиқланса, уларга мазкур кўчмас мулк объектларининг қиймати компенсация қилиб берилишини назарда тутувчи норма билан тўлдирилди.

Аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган ерларда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашган ер участкалари бундан мустасно.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.