Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Мўмин Мамуржонович Ибодов вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланди.
Мўмин Ибодов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида ОАВ ва Ахборот хизматларида фаолият юритиб, катта тажриба орттирган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.