Асакада ҳокимлик масъули 8 минг доллар пора билан қўлга тушди

Асакада ҳокимлик масъули 8 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум бўлишича, тумандаги Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. фуқаро А.А.дан унинг номига мазкур массивда жойлашган “Оқбўйра агро” фермер хўжалиги ер майдонидан 30 сотих ер майдонини олиб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилиб, ундан 8 минг долларни олаётган вақтда ушланган.

Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган «Ғ.Ёқубов» массиви раиси 8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.