Пандемия билан боғлиқ вазият юмшаши муносабати билан, Республика махсус комиссияси қароридаги чеклов ва талабларнинг айримлари бекор қилинмоқда.
Янгиланган тартибга кўра, Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконгдан халқаро авиақатновларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатиш;
мазкур давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган учинчи давлат фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмаслик;
Австралия, Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан эътиборан 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки уларни ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштириш бекор бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айни шу муносабат билан юртимиз бўйлаб барча таълим муассасалари анъанавий тарзда дарс жараёнларига ўтмоқда.
Мавзуга доир: