ТДТУда 2 босқич талабалари учун оффлайн таълим 14 февралдан бошланади

Тошкент давлат техника университетида анъанавий (оффлайн) дарсларга қайтиш графиги тасдиқланди.

Унга кўра:
1-босқичлар учун – 21-февралдан;
2-босқичлар учун – 14-февралдан;
3 ва 4-босқич ҳамда магистрлар учун – 7-февралдан.
1 ва 2-босқич талабалари белгиланган кунга қадар онлайн дарсларни давом эттиради.

“Менимча, қолган ОТМларда ҳам шунақа бўлса керак. Аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз”, дейди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм саҳифасида.