Қашқадарёда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

Қашқадарё вилоятида туман ҳокими ўринбосарларидан бири 50 000 доллар пора билан ушланган. Қўлга тушган ўринбосар Миришкор тумани ҳокимлигида ишлаши айтилмоқда.

«Ҳақиқатдан ҳам вилоятимиздаги бир туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушган. Бу бўйича тегишли органлар тез орада тўлиқ ахборотни маълум қилади»,- дея ёзди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ҳозирча воқеа юзасидан батафсил маълумот берилмади.