Жиззахда юк автомобили ёнгани юзасидан маълумот тақдим этилди


Аввалроқ Жиззахда юк автомобили ёниб кетди сарлавҳали хабар бергандик. ҳақда ФВВ матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим қилди.

Бугун, 6-феврал куни соат 18:28 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига «101» қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 977-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.


Дарҳол айтилган жойга ёнғин-қутқарув бўлинмалари юборилди. Дастлабки бўлинмалар айтилган манзилга соат 18:45 да етиб боришди. Юк автомобилида кўп миқдорда енгил алангаланувчи ва ёнувчи маҳсулотлар (лак-бўёқ) бўлганлиги сабабли ёнғинни ўчиришга қўшимча куч ва воситалар жалб этилди. Айни вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, ёнғиндан кейинги ишлар бажарилмоқда.


Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.