«…фақат ўзини ўйлайдиган, тез бойишни ўйлайдиган жамоа йиғилганми ҳокимликда?»

Аввалроқ, Қашқадарёда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Муроджон Азимов вилоятда коррупсияга қарши кураш бошланганини маълум қилди.

Энди ишхонамиз шаъни деб яшириб ўтиришни йиғиштиради ҳамма ташкилотлар. Ташкилот ёки ҳокимлик шаънини эмас, давлатимиз шаъни ва ривожланиши ўйласак, яхши бўлар эди, деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, Миришкор тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев ер масалалари ҳокимликдан кетган бўлса-да, фуқаронинг ишончига кириб, 80 000 АҚШ долларининг 50 000ни олаётганда қўлга тушганлигини айтиб, бу ишда туман ҳокимини ҳам оқламаслигини, ижтимой тармоқларда чиқаётган «балиқ бошидан» деган гапларда жон борли ҳақида фикр юритган.

Миришкорга борганимда нуронийлар йўлимга чиқиб, туман марказига ичимлик суви олиб келинг, деганди. Шу ишлар билан шуғилланмасдан фақат ўзини ўйлайдиган, тез бойишни ўйлайдиган жамоа йиғилганми ҳокимликда?

Президентимиз бот-бот «афсуски, жамиятимизда коррупсия иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестисия муҳитини яратиб бўлмайди, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди», дея таъкидлайдилар. Президентимиз топшириқларини ижроси бажармаган, эътиборсиз қараган ҳар қандай раҳбар вазифасидан озод этилади, деган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими.