«Бу хиёнат юзимизни ерга қаратди». Миришкор ҳокими пора олган ўринбосари ҳақида гапирди
Миришкор туман ҳокими Шерали Санаев Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи билан юз берган ҳолатга тўхталиб ўтди.
«Туманни ривожлантирайлик, иш ўрни яратайлик, саноатни ривожлантирайлик деб бор кучимизни бериб, меҳнат қилаётган вақтимизда салбий иллатга ўзи қарши курашиши керак бўлган ходимни қилган бу хиёнати юзимизни ерга қаратди», – деди туман раҳбари.
Шерали Санаев қўшимча қилиб, «Ичингизда шундай иллат борми, ишни қўйингда кетинг. Ишлайдиганларни ҳам қўлини ишдан совитманг» деди.
Туман раҳбари ўринбосарларга жиддий огоҳлантириш бериб, ҳеч бир раҳбар кечирилмаслигини таъкидлаган. Ҳуқуқ тартибот органларига коррупция ҳақида маълумот борми, кескин чорасини кўриш кераклиги, кечирмаслик кераклигини айтган.