“Изи совимайди”. Вилоят ҳокимининг танқидидан сўнг навбатдаги коррупция!

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Шаҳрисабз туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош шифокори 2 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган.

Шу ўринда куни кеча Қашқадарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Муротжон Азимов томонидан қўлланган “балиқ бошидан” ибораси кишини ёдига тушади. Афсуслар бўлсинки, поликлиникада бош шифокор ўзининг қўл остидагиларга мана шундай ишлари билан “ибрат бўлмоқда”.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, айбланувчи қамоққа олинган.

Аввалроқ, Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 000 доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида айтиб ўтгандик.