Энди навбат Қорақалпоғистонга, янги туғилган чақалоқ тунда кўчага ташлаб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани ҳақида видеохабар тарқалди. Қорақалпоғистон прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 08 февраль куни соат тахминан 02:00 да Тахтакўпир тумани яшовчи 2002 йилда туғилган А.К. чақалоқни дунёга келтириб, ўзи яшаб турган жойдан олдинроқдаги уй олдига ташлаб кетган.

Ҳозирда чақалоқ перинатал марказнинг реанимация бўлимига қабул қилиниб, шифокорларнинг назоратига олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 117-моддаси 1-қисми (фарзандини хавф остида қолдириш) билан жиноят иши очилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.