Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга юк автомобилларини экспорт қилди?

Ўзбекистон 2021 йилда 786 та юк автомобиллари экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 9 та хорижий давлатга қиймати 13,3 миллион долларга тенг бўлган 786 та юк автомобили экспорт қилган. Юк автомобиллари экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 7 тага ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:

Қозоғистон — 569 та;

Қирғизистон — 86 та;

Сингапур — 71 та;

Афғонистон — 29 та;

Тожикистон — 10 та;

Озарбайжон — 8 та.