Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.
Қарор мамлакатда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида қабул қилинган.
Ҳужжатга билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкининг 300 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағларини жалб этиш чораларини кўриш вазифаси қўйилган.