Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ДБҚнинг Фарғона вилояти бошқармалари билан ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар фуқаро кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар савдоси билан шуғулланаётган вақтда қўлга олинган.
Тафсилотларга кўра, сотувчи Ж.А. харидор A.ga 98 дона “Лирика”, 8 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 2,3 млн сўмга пуллашни режа қилган.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам ўхшаш қонунбузарликка чек қўйилди.
Департамент томонидам берилган маълумотларга кўра, С.С. харидор A.ga 42 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 14 дона “Регапен” номли дори воситаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам айни дамда Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ресепт бўйича чакана реализасия қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид: