11-12 февраль кунлари кучли шамол ва чанг-тўзон кўтарилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 11-12 февраль кунлари республикага аввалига Туркманистон орқали илиқ ҳаво оқимлари, сўнгра Шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Бу ҳаво оқимлари кириб келиши туфайли айрим ҳудудларда 17-22 м/с тезликда кучли шамоллар ва чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин.

Қайд этилишича, шу кунларда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Нам ҳаво оқимларидан шимол ва тоғларда қор, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади.