«Ўзгидромет» 2022 йилнинг 13–15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилаётганини маълум қилди.
Хабарга кўра, 13–14 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Жумладан, 13 февралда Қорақалпоғистон Республикасида шамол 17–22 метр/секундгача кучаяди, 25-28 метр/секундгача ҳам кучайиши мумкин.
14 февралда республика бўйича баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
13 февраль Қорақалпоғистонда ва 14 февраль республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғли ҳудудларда қор ёғиш кучли бўлиши мумкин.
15–17 февралда кечаси ҳарорат -4–7 даражагача пасайиши кутилмоқда.