Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Юлдашев Отабек Алимович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий каналида маълум қилинди.
Шунингдек, полковник Зулфиқоров Баҳром Билолиддинович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимдан озод этилди, дейилади хабарда.