Аркадағ ўзи учун қабул қилган энг оғир қарорлардан бири маълум қилди

Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 12 март куни ўтказилиши белгиланди, деб хабар қилди мамлакат Марказий сайлов комиссияси.

«Маълумки, 2007 йил 11 февралда мамлакатимизда Туркманистон Президенти сайлови бўлиб ўтди. Шунда жонажон халқим катта ишонч билдириб, мени олий давлат лавозимига сайлади.

Мана 15 йилдан бери бу масъулиятли лавозимда ишлаяпман. Шу билан бирга мен Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси, Давлат хавфсизлик кенгаши раиси, Туркманистон Қуролли Кучлари Олий қўмондони ва Туркманистон Халқ Маслахати Миллий Генгеш раиси вазифаларини бажардим”, — дейди давлат раҳбари.

Туркманистон раҳбари икки йил аввал пайғамбар ёшига етганини ва ўзи ҳақида қийин қарорга келганини таъкидлади.

Мамлакат тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви сари йўлни маънавий муҳитда, замонамизнинг юксак талаблари асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш керак, деган ғояни қўллаб-қувватлайман, – дея мурожаатини якунлаган Аркадағ.

Мавзуга оид: