Кўтарилишми-тушиш: Вазир вилоят ИИБга раҳбар этиб тайинланди

Шу пайтгача маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Самарқанд вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Аввалроқ, давлат раҳбари Самарқанд вилоятига амалга оширган ишчи ташрифи доирасида ўндан ортиқ раҳбарлар лавозимидан озод этилган эди.

Уларнинг айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид: