Кунларнинг бирида қанжиқ шерга мақтанибди шундай дебди:
— Бу ғалати мантиқсизликни қара! Сен бутун бошли ўрмоннинг подшоҳи, донгдор шер бўла туриб, бор-йўғи биттагина бола туғасан. Мен эса, бор-йўғи бир лайчаману аммо ҳар гал камида беш-олтита болалайман.
Буни эшитган шер истеҳзоли жилмайибди:
— Бу ерда ҳеч қандай мантиқсизликни кўрмаяпман. Сен бир варакайига йигирмата туғсанг ҳам фақат итваччалар туғилади, холос. Мен эса, биргина бўлса ҳам шерни дунёга келтираман.
Ҳаётда итваччалар кўп бўлиши бизни чўчитмаслиги керак. Уларнинг миллионтаси ҳам биргина шер ўрнини босолмайди.