Олмалиқда эркаклар ва қизлар ўртасида бўлган жанжал юзасидан расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалган эди.

Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати қўшимча изоҳ берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар, Бирдамлик МФЙда жойлашган «Марҳамат» ресторанида содир бўлганлиги аниқланган.

Хабарга асосан шу вақтда воқеа жойига Олмалиқ ИИБ тезкор- тергов гуруҳи етиб борганлар.Ўрганишлар давомида, жанжал иштирокчилари 6 нафар (2 нафар эркак, 4 нафар аёл)лар аниқланиб ИИБга олиб борилган.

Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлганликлари аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтишлари учун йўлланма берилиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади дейилади хабарда.