БАА душанба куни Туркия президентини кутмоқда, деб хабар берди Haleej Times.
Бу Эрдўғаннинг сўнгги ўн йил ичида Амирликларга илк расмий сафари бўлади.
Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар БАА ташкил топганидан бери ўсиб борди, 1984 йилда тузилган иқтисодий келишувдан сўнг бир қанча савдо шерикликлари ўрнатилди.
Ўтган йил давомида икки давлат ҳукуматлари вакиллари минтақавий барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган муносабатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида алмашдилар.
Туркия БААнинг энг йирик 11 савдо ҳамкори қаторига киради, БАА эса Туркиянинг Форс кўрфази мамлакатлари орасида энг яхши савдо шериги ва дунёда 12 ўринда туради.
Маълумот учун, Туркия президенти Озарбайжон ва Арманистон муносабатларида жонбозлик кўрсатди ва Россия Федерацияси билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилди; айни шу фондан Украинага қурол-яроғ савдосини ҳам оширган эди.
Ҳар томонлама фаол ҳаракат олиб бораётган Режап Тоййиб Эрдўғон 2023 йилдаги сайловлар учун «жиддий тайёргарлик» кўришни бошлаётгани аниқ.