Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонлар учун телеграм гуруҳи орқали Украина ҳудудида бўлган ватандошларига мурожаат қилди.
Элчихона тасдиқланмаган, сохта маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳима қўймасликни сўраган.
“Элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада. Саволларингиз бўлса, элчихонага электрон почта (embassy@uzbekistan.org.ua) ва телефонлар (+38 044 5015000, +38 044 5014182) ёки дипломатларнинг Telegram-манзиллари орқали мурожаат қилинг”, — дейилади хабарда.
Элчихона, шунингдек, Uzbekistan airways авиакомпанияси Киевга мунтазам рейслар амалга ошираётгани ва манфаатдор фуқаролар Киев-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 февраль куни Uzbekistan airways Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсни амалга оширди.Авиакомпания сайтида маълум қилинишича, ҳар икки йўналиш бўйича навбатдаги режали рейслар чоршанба ва якшанба — 16 ва 20 февраль кунларига мўлжалланган.