Бирлашган қироллик нашри бўлмиш «The Sun» нашри Россиянинг Украинага бостириб кириш вақтини эълон қилди.
Нашрга кўра, босқин вақти тунги 1:00 (Тошкент вақти билан 06:00) этиб белгиланган.
«АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Россия эртага йирик ракета зарбаси ва 200 000 аскар билан Украинага бостириб кириши керак», дейилган нашрда.
Путин чегарадан қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқиб кетаётгани ҳақидаги хабар берилган бўлса ҳам, қамалда қолган халқни ҳимоя қилиш учун тайёргарлик давом этиши ҳали хавфнинг буткул йўқолмаганини билдиради.
Қўшма Штатлар разведкасининг маълумотларига кўра, Путиннинг буйруғи одатда эрталаб соат 3:00 (Тошкент вақти билан 6:00) бўлган.
Россия бугун ҳарбий машғулотлардан сўнг 10 мингга яқин аскарини Ғарбий ва Жанубдан казармаларга олиб кетаётганини даъво қилди.
Аммо Украинанинг шарқий ва жанубий чегараларида ҳали-ҳануз 130 мингга яқин куч қолмоқда, шимолда жойлашган Беларусда эса 40 мингга яқин «путинпараст кучлар» ҳам тайёр турибди.