Қонунчилик мажлиси биносида мушук йўқ! Вице-губернатор ва спикер бундан норози


Санкт-Петербург вице-губернатори ва шаҳар парламенти спикери Қонунчилик мажлиси биносида мушуклар умуман йўқлигини пайқашди – улар бу муаммони ҳал қилиш ниятида.

“Умид қиламанки, тез орада биз муҳокамаларга мушук ёки бошқа ҳайвон билан қайтамиз”, деди вице-губернатор Пиотровский.

Мушуклар ҳозирда Санкт-Петербургдаги деярли 20 та маданий муассасада, жумладан Эрмитажда, Фонтанкадаги Ёшлар театрида ҳамда Пётр ва Пол қалъасида яшайди.

Ўзбекистондачи?!

Афсус билан шуни тан олишимиз керакки, ҳайвон тугул, инсон кириши амри маҳол бўлган давлат ташкилотлари тугул, кўча-кўйда ҳам ҳайвонларга муносабат ижобий эмас. Бунга мисол қилиб, Самарқандда оммавий тарзда итларнинг заҳарланиши, Фарғонада отиб ташланган итларни келтиришимиз мумкин.

Ҳа, айтганча. Францияда ит судда расман иш бошлаган.