МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.Бу ҳақда МОҚ Ахборот хизмати  хабар  берди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ўз вазифасидан озод этиш тўғрисида ёзган аризаси кўриб чиқилди ва Шоабдураҳмоновнинг аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.

Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.