Чирчиқда поезд трансформатор заводи ишчисини уриб кетди

Чирчиқда поезд трансформатор заводи ишчисини уриб кетди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликкни таъминлаш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жорий йилнинг 16 февраль куни содир бўлган. Чирчиқ трансформатор заводида мазкур корхонанинг ишчи хизматчиси бўлган Ш.К.ни Чирчиқ тумани “Чирчиқ-Аранчи” темир бекати 38 км.да Тошкент-Ходжикент йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи йуловчи поезди уриб кетган. Натижада трансформатор заводи ишчиси воқеа жойида вафот этган.