Ҳолливуд юлдузи Бред Питт ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Анжелина Жоли устидан судга шикоят аризасини киритди.
Бунга сабаб қилиб, у ўзи ҳиссадор бўлган вино заводи акцияларини россиялик тадбиркорларга Жоли томонидан яширинча сотганлигини келтирган.
Агар суд унинг фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилса, Анжелина катта миқдорда зарарни қоплаши керак.
Бундан ташқари, рус тадбиркорлари билан тузилган битим ҳам бекор бўлади. Бундан учинчи тараф миннатдор бўлмаслиги аниқ.
Маълумот учун, собиқ жуфтлик 2019 йилда муносабатларига якун ясаган эди. Шундан сўнг Бред Питт бир марта, Анжелина Жоли эса, икки бор ўз бахтини синаб кўришга улгурган.